АҚШда коронавируснинг янги тури қайд этилди
АҚШнинг Колорадо штатида коронавируснинг янги — «британча» тури қайд этилди. Бу ҳақда штат раҳбари Жаред Полис ўзининг «Twitter» саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Бугун биз Колорадода вируснинг Буюк Британияда топилган варианти билан бир хил биринчи ҳолатни аниқладик», — деб ёзган у.
Today we discovered Colorado’s first case of the COVID-19 variant B.1.1.7, the same variant discovered in the UK.
The health and safety of Coloradans is our top priority and we will monitor this case, as well as all COVID-19 indicators, very closely. pic.twitter.com/fjyq7QhzBi
— Governor Jared Polis (@GovofCO) December 29, 2020
Штат раҳбари Жаред Полиснинг баёнотига кўра, колорадолик мутахассислар ушбу вирус турини мамлакатда биринчи бўлиб аниқлади. «CNBC» телеканалининг маҳаллий соғлиқни сақлаш хизматига асосланиб хабар беришича, вирусга чалинган эркак 20 ёшда. У мамлакат ташқарисига саёҳат қилмаган. Расмийлар ҳозирда у билан алоқада бўлганлар занжирини ўрганмоқда.
Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг янги тури — COVID-21 аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Европа мамлакатлари Британия билан авиақатновни тўхтатишни бошлаган.
Шунингдек, АҚШда аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш санаси маълум қилинган.