Бухоро шаҳрида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 45 нафар педагог рағбатлантирилди (фото)
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 45 нафар педагог рағбатлантирилди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълим бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Халқ таълим бўлими ташаббуси билан «Ёшлар маркази»да Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир ўтказилган.
Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев байрам муносабати билан соҳа вакилларини табриклаган.
Шунингдек, тизимдаги самарали меҳнати, ёш авлодни тарбиялашда қўшган ҳиссаси учун 45 нафар педагог ходимларга шаҳар ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилган.
Тадбир сўнгида шаҳар маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури ташриф буюрганларга намойиш этилган.
Мавзуга доир: Бухорода Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор ўқитувчилар орден ва медаллар билан тақдирланди
Аввалроқ Пешкуда 6 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан ва Жондор туманида боғча мудираси «Шуҳрат» медали билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилгани ҳамда Қоровулбозорда 24 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлангани маълум қилинди.