Жондор туманида боғча мудираси «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

Бухоро вилояти Жондор туманидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудираси «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан Жондор туманидаги «Мадина-Мирзо» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудираси Музаффарова Оқила Абдураҳмоновна «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Музаффарова Оқила Абдураҳмоновнани ушбу юксак мукофот билан туман ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий табриклаб, баркамол авлодни вояга етказиш йўлидаги фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани, ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаат йўллагани ҳамда қатор жадидлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар