Бухоро вилояти Тергов бошқармаси бошлиғи ўтказган қабулда 6 та мурожаат ҳал қилинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи майор Ф.И. Ходиев томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 3-сектор биносида шаҳар аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Қабулда 14 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар мазмунан таҳлил қилинганида 3 таси жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни ундирилишида амалий ёрдам бериш, 2 таси қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасига ўзгартириш ҳақида эканлиги аниқланган.

Шунингдек, 4 та мурожаат жарима майдонига жойлаштирилган автомобилларни чиқаришда амалий ёрдам бериш, 1 та мурожаат эълон қилинган айбловни ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш, 4 та мурожаат эса ўтказилган терговга қадар текширув якуни бўйича қабул қилинган қарорларни Тергов бошқармасида ўрганиб, қонунийлигини текшириб кўриш ҳақида эканлиги аниқланган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал қилиндиган, 3 таси бўйича мурожаат муаллифига тушунтириш берилган. Шунингдек, 5 та мурожаат юритувга олиниб, текшириб кўриш мақсадида ходимларга топшириқлар берилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи майор Ходиев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Аввалроқ Бухоро шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи ўтказган қабулда 8 та, Қувасой шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 3 та, Шофирконда ўтказилган сайёр қабулда 8 та мурожаат ҳал этилганди.

Янгиликлар