Бухоро шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи ўтказган қабулда 8 та мурожаат ҳал этилди

Бухорода 21 октябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шухрат Алиевнинг фуқаролар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати «Tez News»га  хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 16 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Шу ўринда мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилиб, кадрлар билан алоқадор бўлиб, ички ишлар органлари хизматига ишга кириш, ходимлар хатти-ҳаракатидан норозилик ва тизимдаги ходимларнинг фаолиятига миннатдорчилик билдириб, дастлабки тергов, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва молия ва моддий техника таъминоти хизматига тааллуқли бўлди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Мурожаатларнинг барчаси қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинган. Масъулларга қонуний қарор қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинган.

Аввалроқ Ғиждувонда ташкил этилган «Раҳбар ва ёшлар» учрашувида 6 та мурожаат ҳал этилгани, Шофирконда ўтказилган сайёр қабулда 2 нафар талабанинг контракти учун таълим кредити ажратилгани ҳамда Бухорода вазирликлар ва маҳаллий ҳокимларнинг оммавий сайёр қабулида 1,5 мингдан ортиқ мурожаат ўрганилгани ҳақида хабар қилинганди.