Ғиждувонда ташкил этилган «Раҳбар ва ёшлар» учрашувида 6 та мурожаат ҳал этилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ташкил этилган «Раҳбар ва ёшлар» учрашувида келиб тушган 10 дан ортиқ мурожаатдан 6 таси ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбот хизмати

Маълум қилинишича, 20 октябрь, сешанба куни Ғиждувон тумани «Позагари» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 36-умумий ўрта таълим мактабида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилган. Учрашувда туман ҳоким ўринбосари, туман прокурор ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ҳамда туман халқ таълим бўлими, аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази бўлими ва тижорат банкларидан вакиллар иштирок этган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбот хизмати

Хабарга кўра, учрашув давомида ҳудуддаги ишсиз ва муаммоли ёшлардан 40 нафари қамраб олиниб, уларнинг таклиф ва муаммолари атрофлича ўрганилган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланган.

Бундан аввал Шофиркон тумани ҳокими ўтказган қабулда 18 та мурожаат ва Вобкентда ўтказилган сайёр қабулда 23 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинчалик Шофирконда ўтказилган сайёр қабулда 2 нафар талабанинг контракти учун таълим кредити ажратилгани ҳамда Бухорода вазирликлар ва маҳаллий ҳокимларнинг оммавий сайёр қабулида 1,5 мингдан ортиқ мурожаат ўрганилгани маълум қилинган.