Шофирконда ўтказилган сайёр қабулда 2 нафар талабанинг контракти учун таълим кредити ажратилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида ўтказилган сайёр қабулда 20 та мурожаат ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, туман ҳокими Шукурулло Ҳакимов томонидан 9 октябрь куни туман ҳокимлиги биносида аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида  сайёр қабул бўлиб ўтган.

Мазкур қабул давомида аҳолидан электр таъминотини яхшилаш, уй-жой учун ер ажратиш, бандликни таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, саломатлигини тиклаш борасида келиб тушган 34 та мурожаатнинг 20 таси ҳал этилган. 4 тасига тушунтириш берилиб, қолганлари бўйича ўрганиш олиб бориш учун масъулларга топшириқлар берилган.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, тезгузарлик Шаҳло Усмонова, темирчилик Маҳлиё Раззоқоваларнинг фарзандларининг тўлов-шартнома пулларини тўлашда таълим кредити ажратиш масаласидаги мурожаатлари ҳам ҳал этилган.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

«Жорий йилнинг октябрь ойида эътиборсизликка йўл қўйганлигим сабабли турар-жойимда ёнғин содир бўлиши натижасида мол-мулким ва бошпанамдан айрилдим. Оиламнинг ёлғиз боқувчисиман. Икки нафар фарзандим бор. Шукурки, мен ва фарзандларим жароҳат олмадик. Бироқ уйсиз қолдик. Ҳадемай қиш яқин. Бу эса мени чуқур ўйга толдирди. Бугун туман ҳокими қабулида бўлиб, қийин вазиятга тушиб қолганлигимни маълум қилдим. Шукурулло Ҳакимов масъулларга уй-жойимни тиклаш ва фарзандларимга кийим-кечак ажратиш бўйича топшириқ берди. Мушкул вазиятда оиламизни қўллаб-қувватлаган барча раҳбарларга миннатдорчилик билдираман»,— дейди «Нурафшон» маҳалласида яшовчи Наргиза Шодиева.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Вобкентда ўтказилган сайёр қабулда 23 та мурожаат ҳал этилгани, Самарқандда охирги 12 кунда 4300 дан ортиқ оила муаммолари ўрганилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар