Булунғурда 157 млн сўмга қурилган сув иншооти фойдаланишга топширилди (фото)

Самрқанд вилояти Булунғур туманида 157 миллион сўм эвазига қурилган сув иншооти фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Булунғур туманидаги «Авлиё Парпи» маҳалласи Хотам қишлоғида ҳомийлик маблағлари ҳисобидан сув иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Транспорт прократураси прокурори Адлия катта маслаҳатчиси Хўжаев Маъруф назоратида ва Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар карҳонаси раҳбари Эргашев Али бошчилигида 157 миллион сўм миқдордаги хомийлик маблағлари асосида 1447 метр масофага қувр ётқизилган. Бундан ташқари, қишлоқдаги 67-мактаб олдига сув иншооти ўрнатилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур сув иншоотининг ишга туширилиши натижасида қишлоқдаги 64 та хонадон ичимлик суви билан таъминланган. Қурилиш ишларига 10 кун сарфланган, яъни 28 сентябрь куни бошланган ишлар 6 октябрь куни якунланган ҳамда 7 октябрь куни иншоот фойдаланишга топширилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Иншоотнинг очилиш маросимида Транспорт прократураси прокурори, Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар карҳонаси раҳбари, Булунғур туман прокрори, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари иштирок этган.

Бундан аввал Тойлоқда умумий қиймати салкам 4,5 миллиард бўлган 2 та мактаб биноси фойдаланишга топширилгани ва Жондор туманидаги мактаб 6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Поп ва Учқўрғон туманларининг чекка қишлоқларида ДХМ филиаллари очилгани ҳамда Фарғона туманида 420 ўринли мактаб фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар