Фарғона тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаатнинг 4 таси ҳал этилди

Фарғона тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мўминов кунлик иш режасига асосан чегара ҳудудда жойлашган Ямбароқ қишлоғида сайёр қабул ўтказди. Қабулда 10 та мурожаатдан 4 таси жойида ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, ҳоким дастлаб ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, пахта йиғим-теримида иштирок этаётган аҳоли билан учрашган. Ҳамда ҳудудда ободонлаштириш соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишган. Шунингдек, аҳоли вакиллари билан учрашган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур сайёр қабулда жами 32 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан 10 та мурожаат қабул қилинган. Таъкидланишича, келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси жойида бартараф этилди, 6 та мурожаат эса тегишлилиги бўйича даҳлдор туман ташкилотларига йўналтирилган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Қўқон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 29 та мурожаат тинглангани ва Фарғонада ўтказилган АКТ вазири ўринбосари қабулида 23 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Фарғонада ўтказилган сайёр қабулда 15 та мурожаат ҳамда Марғилонда эҳтиёжманд аҳолининг 700 дан ортиқ муаммоси ҳал этилгани маълум қилинган.

Янгиликлар