Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди (фото)

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, сессияда вилоят ҳокими ўринбосари, «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» вилоят бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов, вилоят Савдо-саноат палатаси бошлиғи Отабек Атабаев, шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари ва кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, сессияга шаҳар Кенгаши депутати Осимхон Аҳматшаев раислик қилган. Сессияда Шавкат Мирзиёевнинг раислигида 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан шаҳар сектор раҳбарларининг халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида тақдимотлари тингланган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шуниндек, шаҳарда эҳтиёжманд оилаларни «темир дафтар»дан чиқариш тўғрисидаги масалалар юзасидан шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновнинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари хусусидаги ҳисоботи тингланган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шундан сўнг шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Дилшод Каримов, шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Алишер Ашуров ва шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Умид Юсуповларнинг кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот топширган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессия давомида вилоят ҳокими ўринбосари, «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов сўзга чиққан ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра Марғилон шаҳар «яхши» деб баҳолангани яна бир бор айтиб ўтган.

Бундан аввал Халқ депутатлари кенгашининг Янгиқўрғон туманида 13-сессияси, Пастдарғом туманида 16-сессияси, Балиқчи туманида 9-сессияси ҳамда Бағдод туманида 13-сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар