Избосканда эҳтиёжманд оилаларга наслли эчкилар тарқатилди (фото)
Андижонда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича фуқароларга зотдор эчкилар тарқатилиши давом этмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Избоскан тумани ҳокими С.Исмоилов 1-секторда жойлашган «Наврўзобод» маҳалласи аҳолисидан «темир дафтар»га рўйхатга олинган ҳар бир оилага икки бошдан наслли эчкилар тарқатди.
Аввалроқ Андижонда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича фуқароларга 470 бош зотдор эчки тарқатиш бошлангани ҳақда хабар берилган эди. Шунингдек, Сардоба тошқинидан зарар кўрган 128 та хонадонга биттадан қорамол ажратилган эди.