Избоскандаги маҳалланинг 300 метр йўлига шағал ётқизилди
Андижон вилояти Избоскан туманидаги «Тинчлик» маҳалласининг ички кўчаларига 10 та юк автомашинасида шағал тўкилиб, 300 метр масофадаги йўллар шағаллаштирилди, деб хабар берди Андижон вилояти Ички ишлар ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Избоскан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Хусусан, «Тинчлик» МФЙнинг ички кўчаларига 10 та юк автомашинасида шағал тўкилиб, 300 метр масофадаги йўллар шағаллаштирилган.
Шунингдек, «Ботиробод» МФЙ Саховат кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Юлдашева Зиёдахонга ҳомийлар томонидан 300 минг сўм пул маблағи берилган. Бундан ташқари, «Боймаҳалла» МФЙ Нафосат кўчасида яшовчи эҳтиёжманд фуқаролар Умаров Орифжон ҳамда Хурбоева Одинахонларга эса ҳомийлар кўмагида озиқ-овкат маҳсулотлари етказиб берилган.
Аввалроқ Пахтаободда салкам 1500 метр йўлга асфальт ва Избоскандаги маҳалланинг 1,2 км йўлига шағал ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.