Куз-қиш мавсумида Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ етказиш ҳажми салкам 25 фоизга оширилади

Энергетика вазирлиги махсус штаби Наманган вилоятига 2020—2021 йилги куз-қиш мавсумга тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида вилоят истеъмолчиларига табиий газ етказиш ҳажми 23,6 фоизга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, ташриф давомида истеъмолчиларга суюлтирилган газ ҳажмини 52 фоизга ҳамда электр энергияси 10,8 фоизга ҳажмини ошириш қайд этилган.

Маълумот учун, Aндижонда истеъмолчиларга электр энергияси етказиш ҳажмини 10,5 фоизга, табиий газ етказиб бериш ҳажмини 5,4 фоизга ҳамда суюлтирилган газ етказиш ҳажмини 70,8 фоизга оширилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда куз-қиш мавсумида электр энериясини етказиш ҳажми 10,5 фоизга оширилиш маълум қилинган эди. Кейинчалик Aндижонда электр тармоқларини ва нимстанцияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ва Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангангани ҳақида хабар берилди.

Янгиликлар