Наманган шаҳрида икки «Nexia» тўқнашиши оқибатида йўловчи касалхонага ётқизилди

Наманган шаҳридаги «Ахсикент» маҳалласининг Ахсикент кўчасида икки «Nexia» тўқнашиши оқибатида йўловчи оғир жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 11 октябрь куни соат 23:30 ларда Наманган шаҳар «Ахсикент» маҳалласининг Ахсикент кўчасида «Nexia» автомашинани йўл варақаси билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган, натижада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, яна бир «Nexia» автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, «Nexia» автомашина салонида бўлган йўловчи ўнг елка суягининг ёпиқ силжиб синиши, пешана, кўкрак қафаси, ўнг ва чап тизза соҳаларини шилиниши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Ички ишлар органи ФМБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан 2020 йил 21 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Вобкентда йўл четидаги автобусга «Isuzu» келиб урилиши оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилганди. Шунингдек, Жалақудуқда «Nexia» ва «Damas» тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи, Балиқчида эса 2 та «Nexia» тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этганди.

Янгиликлар