Наманган шаҳрида январь—сентябрь ойларида салкам 906 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Наманаган шаҳрида 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида жами 905,8 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, вилоятдаги улуши 28,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда вилоят Статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2020 йил январь—сентябрь ойларида вилоятнинг бошқа ҳудудларига нисбатан энг катта ҳажм:

  • Наманган шаҳар (905,8 миллиард сўм);
  • Косонсой (282,9 миллиард сўм);
  • Уйчи (346,8 миллиард сўм);
  • Наманган (278,7 миллиард сўм);
  • Поп (247,4 миллиард сўм);
  • Чуст (205,5 миллиард сўм);
  • Тўрақўрғон (186,1 миллиард сўм) туманларида қайд этилган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида вилоятда жами 3 триллион 164,1 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларига нисбатан 110,9 фоизни ташкил этди.

Аввалроқ Наманганда сўнгги 9 ой ичида нечта енгил конструкцияли иссиқхона қурилгани маълум бўлгани, Учқўрғонда қиймати 26 миллиард сўмлик кичик саноат зонаси ташкил этилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар