Наманган шаҳрида сўнгги 9 ойда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2,4 фоизга ошди

Наманган шаҳрида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2,4 фоизга ошди. Бу ҳақда Наманган вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган шаҳрида (4 миллион 579 минг сўм) қайд этилган. Бу билан 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати Наманган шаҳрида 2,4 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, 2020 йил январь—сентябрь ойларида вилоят бўйича аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 миллион 241 минг сўмга тенг бўлган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 246,8 минг сўмга ошганлиги кузатилган.

Маълумот ўрнида, ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми:

  • Наманган шаҳри — 4 миллион 579 минг сўм;
  • Мингбулоқ тумани — 1 миллион 879 минг сўм;
  • Косонсой тумани — 1 миллион 564 минг сўм;
  • Наманган тумани — 1 миллион 760 минг сўм;
  • Норин тумани — 1 миллион 534 минг сўм;
  • Поп тумани — 1 миллион 687 минг сўм;
  • Тўрақўрғон тумани — 1 миллион 718 минг сўм;
  • Учқўрғон тумани — 1 миллион 700 минг сўм;
  • Чортоқ тумани — 1 миллион 620 минг сўм;
  • Чуст тумани — 1 миллион 297 минг сўм;
  • Янгиқўрғон тумани — 1 миллион 364 минг сўмни ташкил этади.

Аввалроқ Наманганда сўнгги 9 ой ичида нечта енгил конструкцияли иссиқхона қурилгани маълум бўлгани, Учқўрғонда қиймати 26 миллиард сўмлик кичик саноат зонаси ташкил этилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар