Учқўрғонда қиймати 26 млрд сўмлик «Ёғду» кичик саноат зонаси ташкил этилади (фото)

Наманган илояти Учқўрғон туманида умумий қиймати 26 миллиард сўмлик «Ёғду» кичик саноат зонаси ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 24 октябрь куни Учқўғон туманидаги «Ёғду» кичик саноат зонасини ташкил этиш ишлари бошланган. Шу номли маҳалла ҳудудида жойлашган мазкур саноат зонаси 2,7 гектардан иборат. Кичик саноат зонасига қўшимча қиймат яратадиган 10 та лойиҳа жойлаштирилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Учқўрғон тумани қишлоқ хўжалиги тизимига кластер тизими кириб келди, янги техникалар олиб келинмоқда. Бу эса тизимда шу пайтгача банд бўлиб келган аҳоли учун бошқа иш ўринларини таклиф этишни тақозо қилади. Бу борада шу каби кичик саноат зоналари бизга қўл келади. Шу боис ушбу кичик саноат зонасидаги ишларни жадаллаштириш, лойиҳаларни тезроқ ишга туширишимиз зарур», — дейди вилоят ҳокими.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилоятида кичик саноат зоналарининг сони 70 тани ташкил этади. Мазкур саноат зоналарида 700 дан ортиқ истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 26 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 12 миллиард сўми ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Натижада темир дафтарга кирган 100 га яқин фуқаро бандлиги таъминланади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ булган 93 та лойиҳа амалга оширилиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Наманган ва Андижонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатига ихтисослаштирилган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши маълум қилинди.

Янгиликлар