Наманганда умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ булган 93 та лойиҳа амалга оширилади

Наманган вилояти Наманган шаҳрида умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ булган 93 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Хабарга кўра, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов «Юксалиш» Кичик саноат зоналарида бўлиб, бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашган. Учрашувда тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишган.
«Юксалиш» кичик саноат зонаси буйича умумий қиймати 1 208,0 миллиард сўм булган 93 та лойиҳа амалга оширилган. Натижада 7 300 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Йилига 712,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳамда 7,3 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳаларни амалга ошириш учун «Юксалиш» массивидан 90 гектар ер майдони ажратилган. Мазкур кичик саноат зонасида хозирда 32 та лойиҳа ишга тушган бўлиб, 3 035 та иш ўрни яратилган.

Аввалроқ, Сўхда қиймати 3,6 млрд сўм бўлган инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, Самарқандда ўтган саккиз ойда 450 та лойиҳа ишга туширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар