Самарқандда ўтган саккиз ойда 450 та лойиҳа ишга туширилди
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 8 ойида 450 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 1 806,6 миллиард сўм инвестиция киритилиб, 4501 та янги иш ўрни яратилди.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳаларнинг:
- 238 таси саноат соҳасида (қиймати 1 918,4 миллиард сўм ва иш ўринлари сони 5077 та);
- 388 таси қишлоқ хўжалида (қиймати 1 323 миллиард сўм ва иш ўринлари сони 2486 та);
- 178 таси хизмат кўрсатиш соҳасида (қиймати 671,8 миллиард сўм ва иш ўринлари сони 1981 та) амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Ҳудудий инвестиция дастурига кўра, 2020—2022 йилларда умумий қиймати 14 772,4 миллиард сўм ва 16 966 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган 1033 та лойиҳа ишга туширилади. 2020 йилда қиймати 3 913,1 миллиард сўмлик 804 та лойиҳа амалга оширилиб, 9900 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Aввалроқ Ўзбекистонга қайси хорижий давлатлардан инвестициялар киритилганигани ҳақда хабар қилинганди