Сўхда қиймати 3,6 млрд сўм бўлган инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Фарғона вилояти Сўх туманида қиймати 3,6 миллиард сўмни ташкил қилган инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Президентнинг 4798-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда умумий қиймати 3,6 миллиард сўм бўлган «Хитой технологияси асосида пишиқ ғишт ва краска ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 3,6 миллиард сўмдан тадбиркорнинг маблағи 2,5 миллиард сўм ва банк кредит маблағлари 1,1 миллиард сўмни ташкил қилади.

«Мақсадим туманимиз аҳолиси талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Сухда қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат», — дейди тадбиркор.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Сўхда қиймати 639 млрд сўм бўлган 146 та лойиҳа, Қўрғонтепадаги собиқ футбол майдони ўрнида 12 млрд сўмлик тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилиши ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар