Наманганда сўнгги 9 ойда нечта енгил конструкцияли иссиқхона қурилгани маълум қилинди

Наманган вилоятида сўнгги 9 ойда 225 та енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилгани маълум қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур бажарилган ишлар учун давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шартномага биноан 663,7 миллион сўм маблағ таъминотчиларнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йилда Наманган шаҳридаги кам таъминланган оилалар учун 200 та енгил конструкцияли иссиқхона қурилган. Мазкур қурилиш ишлари учун жами 546 миллион сўм субсидия маблағлари режалаштирилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан аввал Жарқўрғонда «темир дафтар»га киритилган оилалар учун 5 мингта иссиқхона қуриб берилиши ҳамда Сўхда қиймати 2,2 миллиард сўм бўлган иссиқхона қурилиши маълум қилинган.

Шунингдек, Қамашида эҳтиёжманд аҳоли учун 1000 дан зиёд иссиқхона қуриб берилиши ва Қоровулбозорда 79 миллиард сўмлик лимончиликка ихтисослаштирилган иссиқхона қурилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар