Наманган туманида 55 ўринли юқумли касалликлар бўлими очилди (фото)
Наманган тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу шифохона 55 ўринга эга. Объект қиймати 5,9 миллион сўмлик 70 сотих ер майдонига қурилган.
Шифохонада ахолига барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган бўлиб, туманда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уни камайтириш мақсадида фаолият олиб боради.
Бўлимда 3 нафар олий тоифали инфекционист, 40 дан ортиқ малакали хамширалар ва 10 дан ортиқ техник ишчи ходимлар фаолият кўрсатади.
Аввалроқ Бухородаги Aдоқ қишлоғида 110 миллион сўмлик инвестиция киритилган шифохона ишга тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жалақудуқ туманида 60 ўринли хусусий шифохона очилган эди.