Намангандаги мусиқа мактаби ўқувчилари Париж ва Москвада онлайн ўтказилган халқаро кўрик-танловда совриндор бўлди
Наманган шаҳар 11 сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари Париж ва Москва шаҳарларида ўтказилган халқаро тавловда иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 27 июл куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган «Summer Splash» номли масофавий халқаро мусиқий танловда иштирок этган Фирдавсбек Шокиров ва Илёсбек Нуралиевнинг ижро маҳорати ҳакамлар томонидан 2 ўринга лойиқ кўрилган. Шунингдек, Россиянинг Москва шаҳрида ташкил этилган «Империя искуств» масофавий халқаро мусиқий кўрик-танловида иштирок этган Элёр Исмоилов ва Aсадбек Қодирхонов 2 ўрин совриндори бўлган.
Aввалроқ Наманганда Ўзбекистондаги энг йирик масжид, ҳунармандлар маркази ва савдо маркази қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Уйчида 200 га яқин муҳтож оила учун мўлжалланган тураржой қурилишининг 65 фоизи битказилганди.