Навоийда бедарак йўқолган тўрт киши қидирувга берилди
Навоий вилояти Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бошқармаси томонидан қуйидаги шахслар қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ички ишлар бўлими ҳар бир шахсни топишда кўмаклашган фуқарога 10 миллион сўмдан мукофот пули берилишини кафолатлаган.
Мелашенко (Железнова) Елена Евгеньевна 1960 йил 1 август куни Тошкент шаҳрида туғилиб, Навоий шаҳри, А.Авлоний кўчаси, 18-уй, 39-хонадонда истиқомат қилиб келган. 2018 йил 6 май куни, тахминан, соат 18:00 лар атрофида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Қурбонов Ғайрат Илҳомович 1990 йил 30 апрель куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилиб, Қизилтепа тумани «Фурқат» МФЙ, Бунёдкор кўчасида яшаб келган. 2018 йил 27 сентябрь куни кеч соат 20:00 ларда ишдан чиқиб, бедарак йўқолган.
Ҳасанов Бобуржон Абдулло ўғли 2002 йил 1 мартда Навоий вилоятида туғилган. Кармана тумани «Хазора» МФЙ, Тошработ кўчаси, 139-уйда истиқомат қилиб, 2019 йил 6 июнь куни, тахминан, соат 07:30 ларда яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтмаган.
Хушвақов Эгамберди Ўразович 1957 йил 19 ноябрда Хатирчи туманида туғилган. Хатирчи тумани, «Авоқли» МФЙ, Қарғатепа қишлоғида яшаган. 2013 йил май ойида Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган «Мойли сой» туз конига ишлаш мақсадида кетиб, яшаш манзилига қайтиб келмасдан, бедарак йуқолган.
Аввалроқ Олтиариқда 7 ойлик чақалоғи билан бедарак йўқолган аёл Фарғона шаҳридан, Наманган шаҳрида бедарак йўқолган йигит шаҳардаги Сардоба бозоридан ҳамда Олтиариқда яшаш хонадонидан чиқиб кетган қиз Ёзёвон туманидан топилани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, қидирувга берилган Меҳрибону Искандарова Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ва Янгийўлда қидирилаётган бола «Жўн ариқ» каналидан жонсиз ҳолатда топилган.