Ўзбекистонда 16 август куни 628 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 16 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 329 (+220) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг
- 169 нафари Тошкент вилоятида;
- 44 нафари Тошкент шаҳрида;
- 4 нафари Қорақалпоғистонда;
- 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда 16 август куни 628 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, Шофиркон туманида яшаган 51 ёшли Ғ.Ж. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 68 ёшли Ж.С. (эркак),Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак), Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак) Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак), жами 6 нафар бемор вафот этди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 329 нафар бемордан 30 973 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 87 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4124 нафар бемордан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.