Қўштепада 421 миллиард сўмлик 27 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади (фото)

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров қўштепада амалга оширилаётган умумий қиймати 421,2 миллиард сўм бўлган 27 та инвестиция лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра амалга оширилаётган ишлар билан танишишган. Ўраниш ишларини «Пахтакор» маҳалласидаги 152 гектар майдонда интенсив усулда 66 гектарда ўрик, 8,4 гектарда гилос етиштиришга ихтисослаштирилган акционерлик жамиятидан бошлаган. Боғда манбо, колорадо, линфа каби Испаниядан келтирилган 6 турдаги ўрик кўчатлари экилган. 32 нафар иш ўрни яратилган. Ўрик боғида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Етиштирилган маҳсулотларнинг 80 фоизи Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Европа давлатларига экспорт қилиниши ҳамда қолган 20 фоизи ички бозорга сотилиши кўзда тутилган. 1 гектаридан йилига ўртача 352 миллион сўм даромад олиниши режалаштирилган. Жараён билан танишган вилоят хокими қатор ораларидан бир йилда камида 2 марта даромад олишда илмий ёндашув зарурлиги, бунда тарвуз экилиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Президентнинг 2020 йил 5—6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан ўтказилган йиғилиш баёнидаги вазифалар бўйича инвестиция дастурига кўра Қўштепа туманида пахта тозалаш ва пахтани қайта ишлашни ташкил этиш кластери ташкил этилган. Қиймати 71,4 миллиард сўм, шундан тадбиркорнинг ўз маблағи 43 миллиард сўм, 28,4 миллиард сўм банк кредетидан иборат. Ушбу маблағлар ўзлаштирилиши натижасида 300 нафар янги иш ўринлари яратилган. Кластер корхонаси 80 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга. Кунига 330 тонна пахта қайта ишланиб, ундан чигит, тола, линт, пуф ажратиб олинади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қўштепа туманида 27 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 421,2 миллиард сўмни ташкил этади. Бунда лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағи ҳисобидан 145,6 миллиард сўм, банк кредити ҳисобидан 8,7 миллиард сўм, хорижий кредит линиялари бўйича 480 минг доллар ҳамда тўғридан-тўғри 26 миллион доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилади. 1 301 та янги иш ўринлари яратилади. Вилоят ҳокими бу борада ташкил этилган кичик саноат зонаси фаолияти билан танишган. Текстиль йўналишида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижадорлиги билан қизиқди ва ўз тавсияларни берган.

Аввалроқ Фарғона вилоят ҳокими Сўх туманига бориб, ҳудуддаги ижтимоий вазият билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар