Тошлоқда қиймати 62,5 млрд сўм бўлган пиллачилик кластери ташкил этилади
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида қиймати 62 миллиард 480 миллион сўм бўлган пиллачилик кластери ташкил этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Тошлоқ туманида фаолият юритаётган корхоналарнинг инвестиция лойиҳалари бажарилишидаги муаммоларни ўрганиш мақсадида корхонага ташриф буюрган.
Пиллачилик кластерига жами 62 миллиард 480 миллион сўм сарфланган. Шундан 6 миллион доллар хорижий инвестиция ҳисобланади. Кластер ташкил этилиши натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, инвестор томонидан 7 та ер майдонида олий навли тут кўчатларини экиш учун 200 гектар ер майдони зарур эканлиги маълум бўлган. Вилоят ҳокими ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Ҳалимжон Умаров биргаликда бир ҳафта муддатда ер майдони ажратиш бўйича тегишли чора-тадбир белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бағдодда қиймати 19 миллиард сўм бўлган корхона ташкил этилганди. Шунингдек, Хайрулло Бозоровнинг Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини еълон қилганди.