Бағдодда қиймати 19 млрд сўм бўлган корхона ташкил этилади

Фарғона вилояти ҳокими Бағдод туманида қиймати 19 миллиард сўм бўлган корхона ташкил этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Фарғона вилоят ҳокими мева-сабзавот махсулотларини қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишган. Лойиҳанинг умумий қиймати 19 миллиард сўм бўлиб, шундан 12 миллиард сўми тадбиркорнинг ўз ҳисобидан, 6 миллиард сўмини банк кредити ташкил этади.

Қайд этилишича, 105 та янги иш ўринни яратадиган бу корхона кооперация асосида қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш билан шуғулланади. Корхонанинг асосий фаолияти кооперация асосида қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилишдан иборат.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Хитой давлатидан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилган. Корхонада 1500 тонна сиғимга эга музлатгич ҳам мавжуд. Ушбу корхона 2020 йил охирига қадар иш фаолиятини бошлайди. Корхона фаолияти билан танишган вилоят ҳокими шу йўналишни кластерга айлантириш лозимлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 2020 йилнинг 8 ойи давомида 121 минг долларлик қалампир экспорт қилинганди. Шунингдек, Фарғонада 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида хорижга салкам 1,4 миллион долларлик лимон экспорт қилингани хабар қилинганди.

Янгиликлар