Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан Республика мусиқа ва санъат коллежи ташкил этилди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» канали хабар берди.
Ўзбекистон маданият вазирининг буйруғига асосан мазкур таълим муассасасига Азимов Илҳом Азимович раҳбар этиб тайинланди.
Аввалроқ Намангандаги мусиқа мактаби ўқувчилари Париж ва Москвада онлайн ўтказилган халқаро кўрик-танловда соврииндор бўлгани хабар қилинган эди.