Ромитанда қидирувда бўлган эркак Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Бухоро вилояти Ромитан туманида қидирув эълон қилинган фуқаро 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 23 cентябрь куни Ромитан тумани «Тарнаут» маҳалласида рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган, Жиноят кодексининг 46, 166-моддаси (Талончилик) 3-қисми ва 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган фуқаро Ш.А.га қидирув эълон қилинган.
Туманда 12 октябрь куни Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган «Қидирув» тадбирида фуқаронинг Тошкент шаҳрида юрганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотлар асосида яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Аввалроқ Жондорда қидирувда бўлган эркак Қоракўлда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.