Самарқанд вилояти кардиология диспансерига янги бош шифокор тайинланди
Мақсуд Саидов Самарқанд вилоят кардиология диспансери бош шифокори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳозирга қадар Мақсуд Саидов Самарқанд вилоят болалар кўп тармокли тиббиёт марказининг болалар кардиохирургияси бўлими мудири вазифасида ишлаб келган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига янги раис сайлангани ҳақида хабар берилганди.