Самарқандда 2020 йилнинг 8 ойи давомида 121 минг долларлик қалампир экспорт қилинди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон қиймати 314,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, ўтган 8 ойда ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти энг кўп, яъни қиймати 121,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини 13 давлатга, хусусан:
- Вьетнамга — 219,7 минг;
- Бразилияга — 67,1 минг;
- Германияга — 11,1 минг;
- Россияга — 4,6 минг;
- Туркияга — 3,9 минг;
- Грузияга — 3,5 минг;
- Испанияга — 1,1 минг АҚШ доллари нархда юборган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70,1 минг АҚШ долларига ошган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Фарғонада 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида хорижга салкам 1,4 миллион долларлик лимон экспорт қилингани ҳақида хабар берилганди.