Самарқандда сўнгги 9 ойда қанча ажрим ҳолати кузатилгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 9 ойида Самарқанд вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларида қайд этилган ажримлар сонини маълум қилди.
Маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Самарқанд вилоятининг ФҲДЁ органларида 2058 та ажрим қайд этилган. Шунингдек, республикада ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри — 2746 та, Тошкент вилояти — 2074 та, Андижон — 2271 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган. 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида эканлиги маълум бўлган.
Республика бўйича, ажримлар сони йиллар кесимида (январь—cентябрь ҳолатига):
- 2017 йил — 23,6 минг;
- 2018 йил — 23,8 минг;
- 2019 йил — 23,6 минг;
- 2020 йил — 20,0 мингни ташкил этган.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага камлиги аниқланган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Бухорода ажрашган ва ажрашиш ёқасида бўлган салкам 17 минг оила яраштирилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Мирзаободда сўнгги 9 ойда 70 га яқин оила яраштирилгани маълум қилинганди.