Самарқандда сўнгги тўққиз ойда хорижий капитал иштирокида 59 та корхона ташкил этилди
Самарқанд вилоятида ўтган 9 ой ичида хорижий капитал иштирокида 59 та корхона ташкил этилди.
https://palladiumcapital.com/7ltkbgp
Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқандда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 574 тани ташкил этган. Улардан 557 таси ёки 97 фоизи фаолият кўрсатади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57 тага (11,4 фоизга) ошган.
https://www.eccellasmiles.com/cl2z7fyj
Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 238 таси Самарқанд шаҳрида (умумий миқдордаги улуши 42,7 фоиз), 46 таси Ургут туманида (8,3 фоиз) жойлашган. Туманлар кесимида энг кўп хорижий капитал иштирокидаги корхона Ургут туманига тўғри келади.
Уларнинг 38 таси эса Жомбой туманида (6,8 фоиз), 39 таси Самарқанд туманида (7,0 фоиз), 30 таси Паст Дарғом туманида (5,4 фоиз) ҳамда 25 таси Булунғур туманида (4,5 фоиз)жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда сўнгги тўққиз ойда қиймати 3,5 триллион сўмдан ортиқ бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Шунингдек, Самарқандда 2020 йилнинг 8 ойи давомида 121 минг долларлик қалампир, январь—август ойларида эса хорижга 2 тонна асал экспорт қилгани хабар қилинганди.