Мазкур ҳайдовчилар қоидабузарликка йўл қўйиб, ЙТҲ содир этгани учун улар билан автосарой ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ушбу баённомага кўра, ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этиш жазоси қўлланилади.
Аввалроқ Тошкентда йўловчи автобус «столба»га урилиши оқибатида 5 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида йўналишли автобуслардан бири ёниб кетгани ҳамда Пайариқда автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четига ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган.