Украинада 13 нафар ўзбекистонлик меҳнат қуллигида сақланган

Украинанинг Киев вилоятида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, қулликда сақланган, деб ТСН вилоят прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Киев яқинида икки Хитой фуқароси, бир Ўзбекистон фуқароси ва бир украиналик, аёл одамларни меҳнат эксплуатациясига жалб қилиш схемасини тузишган. Ҳозирги кунда жиноятчилар қўлга олинган.

Одамлар ҳаддан ташқари камситилган, ҳатто ҳожатхонага боришга ҳам фақат белгиланган жадвал бўйича рухсат берилган, энг кичик қоидабузарлик учун жарима солинган, — дед маълум қилган прокуратура.

Жумладан, потенциал қурбонлар хориждан қидирилиб, Украинага олиб келинади. У ерда фуқаролар фойда олиш учун меҳнат қилишади, лекин пулни ишчилар эмас, уларни ушбу тузоққа туширганлар олади.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу вазият қурбонлари уй-жой ва иш билан таъминланмаган, оғир молиявий аҳволга тушган ва ҳимояга муҳтож шахслар бўлган, — деб таъкидлаган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу «инсонпарварликка зид бўлган жойларда» 13 нафар Ўзбекистон фуқароси сақланганлигини аниқладилар. Жойида ҳужжатлар, пуллар ва транспорт воситалари топилган.

Ҳозирда 4 нафар қўлга олинган шахс оғир жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда. Уларга қонун доирасида чоралар кўрилади.

Ўзбекистон