Фарғонада эркак кўп қаватли уйнинг ертўласида акула сақлаб келгани аниқланди

Фуқарога жарима солинди, шунингдек, унга ертўлани бўшатиш ва уни дастлабки ҳолатига келтириш бўйича кўрсатма берилди

Фарғонада кўп квартирали уйнинг ертўласида акула сақлаган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мутахассислар «Мурувват» маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда текширув ўтказдилар.

Маълум бўлишича, маҳаллий шахс ертўлада сунъий бассейн барпо этиб, унда турли хил балиқлар, жумладан, акула сақлаб келган.

Фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга жарима солинди. Шунингдек, мулкдорга 15 кун муддат ичида ертўлани бўшатиш ва уни дастлабки ҳолатига келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

Ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича ҳам тегишли баённома тузилди.

Ўзбекистон