Европа Иттифоқи Украинага 3,5 мрлд евро ёрдам берди
Украина Ukraine Facility Европа ёрдам фондидан 3,5 миллиард евролик навбатдаги, учинчи траншни олди. Бу ҳақда Еврокомиссия сайти ва Украина бош вазири Денис Шмихалнинг Telegram-каналида хабар берилди.
Бир йил давомида амалда бўлган ушбу дастур доирасидаги қўллаб-қувватлашнинг умумий миқдори 19,6 миллиард еврога етди.
Ушбу маблағлар бизга макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишда ёрдам беради, — деб ёзади Шмихал. — Қийин кунларда Украинани қўллаб-қувватлаганингиз ва бирдамлигингиз учун ташаккур. Биз биргаликда мустаҳкам туриб, ҳамма нарсани тиклаймиз.
Брюссел бу молиялаштириш «Украинанинг макромолиявий барқарорлигини мустаҳкамлайди, унинг бошқарувини қўллаб-қувватлайди ва узоқ муддатли муҳим ислоҳотларни илгари суради» деб умид қилмоқда.
Қайд этилишича, Киев янги тўловни олиш учун зарур шартларни бажарган.