Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвоза кўчаси, «Сузук ота» маҳалла аркаси қаршисида 11 декабрь куни соат 20:20 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги BYD ва 2006 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Equinox тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Equinox ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент