Uzum Market бир қатор мавсумий товарларга комиссияларни ўзгартирмоқда
Миллий маркетплейсда товарларни сотиб олиш ва сотиш янада унумли бўлиши учун Uzum Market ёзда ан’анавий равишда юқори талабга эга бўлган 11 та гуруҳ товарлари учун махсус комиссияларни жорий этади.
Бу сотувчиларга бутун мамлакат бўйлаб савдони кўпайтириш ва турли хилдаги бассейнлар, уларни тозалаш воситалари ва бошқа машҳур товарларга паст нархларни сақлаб қолиш орқали янги харидорларни жалб қилиш имконини беради.
Ан’анага кўра, май-июл ойларида пуфланадиган ва каркасли бассейнларга бўлган талаб ўтган йилга нисбатан бир неча баробар ошади, сувдаги ўйинлар учун тўпламлар эса шаҳар ва қишлоқлардаги болалар учун асосий кўнгилочар машғулотга айланади. Бассейнлар ва улар учун зарур бўлган барча товарларни янада арзонроқ бўлиши, я’ни бутун мамлакат бўйлаб кўпроқ болаларни хурсанд қилиши учун биз сотувчилар учун махсус шарт-шароитларни жорий этдик, — дейди Зафар Исхаков, ДИЙ, Home ва Auto категориялари бошлиғи.
Қуйидаги тоифалар учун комиссиялар 22% дан 15% гача камайтирилади:
• бассейнлар;
• сувда ўйин марказлари;
• пуфланадиган бассейнлар;
• каркасли бассейнлар.
22% дан 20% гача:
• бассейнларни тозалаш учун асбоблар;
• бассейнлар учун жиҳозлар;
• бассейнлар учун кимё.
25% дан 20% гача:
• бассейнлар учун аксессуарлар;
• қуруқ бассейнлар учун шарлар;
• сузиш ва сув ўйинлари.
25% дан 15% гача:
• филтрлар, насослар ва хлоргенераторлар.
Бугунги кунда Uzum Market’да бутун мамлакат бўйлаб 15 000 дан ортиқ тадбиркор ва компаниялар ўз маҳсулотларини сотмоқда. Йил охиригача платформа буюртма топшириш пунктлари тармоғини, жумладан, ҳамкорлик нуқталарини очиш орқали икки баравар кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу харидорлар учун буюртмаларнинг янада қулайлигини та’минлайди ва сотувчилар учун имкониятларни кенгайтиради.