Давлат мулки ижарасида олдиндан тўлов қилганларга чегирма берилади
Президент фармонига мувофиқ, давлат мулкини ижарага бериш тартиби янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Эндиликда ижара шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида йиллик ижара тўлови тўлиқ тўланган тақдирда, ижара олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма тақдим этилади.
Шунингдек, 6 ой давомида электрон ауционда ижарага берилмаган обектларнинг бошланғич нархи 50 фоизга пасайтирилади. Агар шунга қарамай обектга талаб бўлмаса, ауционда битта иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам у ўтказилган деб ҳисобланади.
2025-йил 1-июлдан бошлаб Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига «Давлат мулки» ахборот тизими орқали кўчмас мулкларни тўғридан тўғри электрон ауционга чиқариш ҳуқуқи берилади.
Тадбиркорлик субектлари, шу жумладан, давлат иштирокидаги корхоналар тугатилиши ҳақида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилингач, уларнинг молиявий фаолияти тўхтатилади, солиқлар, йиғимлар ва дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади.
Бундан ташқари, 2025-йил 1-октябрдан эгасиз кўчмас мулкларни давлат рўйхатига олиш бўйича судга мурожаатлар Давлат активлари агентлиги томонидан киритилади.