Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 миллиондан ошди

Республикада 1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 5 май куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 45 616 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилган.

Улардан:

  • биринчи босқич эмланганлар 34 089 нафарни,
  • иккинчи босқичда эмланганлар 11 527 нафарни ташкил қилди.

Қайд этилишича, шу тариқа айни кунгача мамлакатда 1 миллион 9 510 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 32 533 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган.

Шунингдек, 5 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (8 588 доза),
  • Тошкент шаҳри (7 200 доза) банд қилган.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:

  • Фарғона вилоятида 128 838 доза,
  • Андижон вилоятида 118 093 доза,
  • Наманган вилоятида 108 560 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Янгиликлар