Ўзбекистонда 10 ойда ковидга чалиниш бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг март ойидан бери ковидга чалиниш бўйича энг паст кунлик кўрсаткич қайд этилди.

Маълум бўлишича, 1 январь куни 88 кишида коронавирус аниқланиб, беморлар сони 199 118 нафарга етди. Шунингдек, қуйида янги касалланиш ҳолатлари вилоятлар кесимида эълон қилинган:
- 7 нафари — Андижон вилоятида;
- 8 нафари — Бухоро вилоятида;
- 3 нафари — Жиззах вилоятида;
- 3 нафари — Наманган вилоятида;
- 17 нафари — Самарқанд вилоятида;
- 1 нафари — Сирдарё вилоятида;
- 7 нафари — Фарғона вилоятида;
- 9 нафари — Хоразм вилоятида;
- 4 нафари — Тошкент вилоятида;
- 29 нафари — Тошкент шаҳрида.





