Тошкентда 13 йил аввал бирга яшаб келган аёлини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди
ЖИБ Чилонзор туман судида 2010 йилда содир этилган қотиллик жинояти кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, воқеа 2010 йилнинг куз ойларида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлган. Сергелидаги машина бозорида автомобиль олди-cотдиси билан шуғулланувчи аёл судланувчи эркак билан таниш қолган. Уларнинг ўзаро муносабатлари яқинлашиб, Чилонзор туманидаги жабрланувчига тегишли хонадонда бирга яшай бошлашган. Аммо, cудланувчи эркак машина сотиб, даромад топаётган аёлнинг маблағларини ўзлаштириш режасини тузган.
Эркак 2010 йил 15 ноябрь куни мазкур хонадонда жабрланувчи аёлга ташланиб, уни бўйин қисмидан бўғиб, ўлдирган. Ўз режасини амалга оширган эркак аёлнинг 7 минг доллари ва 5 миллион сўм пулини ўзлаштириб, Россияга қочиб кетган. Орадан эса 13 йил ўтиб, у Россияда қўлга олинган.
Суд ҳукми билан эркак ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “И” банди, 164-модда 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.