Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Жанубий Кореяда терговчилар иккинчи уринишда президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳокимиятдан четлатилган президентни ҳибсга олишга биринчи уриниш 3 январь куни содир бўлганди. Бироқ ўшанда Юн Сок Ёлнинг қўриқчилари полиция ҳибсга олишига қаршилик қилган. 15 январь куни эса узоқ давом этган қарама-қаршиликдан сўнг, терговчилар президентни Коррупция бўйича тергов бюросига олиб боришга муваффақ бўлди.
Юн Сок Ёл ушлангунга қадар видеомурожаат эълон қилиб, ҳибсга олишни “ноқонуний” деб билиши, аммо қон тўкилишининг олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтган.
Аввалроқ, президент истефога чиққани, унга қарши тергов бошлангани ва оид маълумотлар ҳақда хабар берган эдик.