Жанубий Корея президентига қарши тергов бошланди
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилгани ортидан, полиция уни исёнда гумон қилиб, тергов бошлади. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакили агентлик билан суҳбатда амалдаги давлат раҳбарига нисбатан тергов бошланганини тасдиқлади.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабрь куни кечқурун мамлакатда фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилинган эди. У 45 йил ичида мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган биринчи давлат раҳбари бўлди.
Парламент ва сиёсий партияларнинг фаолияти тақиқланди. Давлат раҳбари бу қарорни «конституциявий тартибни ҳимоя қилиш ва мамлакат ичидаги Шимолий Корея тарафдорларини йўқ қилиш» зарурати билан изоҳлади.
Аввалроқ, Жанобий Кореяда ҳам мухолифат ташкилотлар президентнинг истеъфосини талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.