Жанубий Кореяда мухолифат ташкилотлар президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Мухолифатдаги Тобуро демократик партияси президент Юн Сек Ёлни исёнда айблаб, унга импичмент эълон қилишга чақиришмоқда. Бу ҳақида Deutsche Welle хабар берди.

Жанубий Кореядаги энг йирик мухолиф куч – Тобуро демократик партияси 4 декабрь, чоршанба куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши ва бекор қилиниши билан боғлиқ вазият фонида мамлакат президенти Юн Сеок Ёлга импичмент эълон қилиш ниятида эканлигини маълум қилди .

Партия давлат раҳбарига, мудофаа ва ички ишлар вазирларига, шунингдек, «ҳарбий ҳолат қўмондони ва полиция бошлиғи каби асосий ҳарбий ва полиция арбобларига» қарши фитна айбловларини қўйишини қўшимча қилди, — дейилади АФП хабарида.   

Айни пайтда Жанубий Корея президенти маъмурияти аъзолари оммавий равишда истеъфога чиқиш истагини билдиришди. Жанубий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлигининг аниқлик киритишича, бундай мурожаатлар, жумладан, Юннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шин Вон Сик, шунингдек, президент маъмурияти раҳбари Жунг Жин Сук томонидан ёзилган.

Жаҳон