Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Жанубий Кореянинг юқори мартабали амалдорларга нисбатан коррупцияни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи О Дон Ун мамлакат президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатдан чиқишини тақиқлашга кўрсатма берганини, аммо тақиқ ҳали амалга оширилмаганини айтди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
О Дон Ун бу ҳақда парламент эшитувлари чоғида маълум қилган.
Аввалроқ Жанубий Корея прокуратураси Юн Сок Ёлга нисбатан илгари сурилган давлатга хиёнат ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбловлар бўйича тергов бошланганини маълум қилган эди.
Мен президентга чиқишни тақиқлашни сўраш бўйича терговчиларга буйруқ бердим, лекин бу ҳали амалга оширилмаган, деб тушунтирди О Дон Ун.
Аввалроқ, Жанубий Корея президентига қарши тергов бошлангани ҳақида хабар берган эдик.