Ўзбекистонда вакцинациянинг иккинчи кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди
Мамлакатда 2 апрель куни жами 9 211 киши эмланди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
Хабарга кўра, вакцинациянинг иккинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9 211 нафар фуқаро эмланган.
Қайд этилишича, вакцина олганларнинг 3 726 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 5 485 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилган.
Шунингдек, 2 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Тошкент шаҳри (2 313 нафар),
- Қашқадарё вилояти (1 021 нафар),
- Андижон вилояти (783 нафар),
- Тошкент вилояти (740 нафар),
- Наманган вилояти (713 нафар) банд қилган.