Тошкентни 4 баллик магнит бўрон қамраб олади
Геозарбалар 3 кун давом этиши кутилмоқда.
Бугун (24-январь куни) Тошкентда тўрт баллик магнит бўрон кузатилади, хабар бермоқда Meteonova сервиси.
Геозарбалар 17:00 да кузатилади, соат 20:00 га яқин кўрсаткич уч баллга тушади. Тўрт баллик магнит бўрон 25- ва 26-январь кунлари ҳам кутилмоқда.
Магнит бўронлар — бу Қуёш ичидаги реакциялар. Бу вақтда Қуёш массаси отилиши, Қуёш юзасида тўлқинлар ва бошқа жараёнлар содир бўлади, бунинг натижасида энергия Қуёшдан ҳар тарафга, шу жумладан, Ер сайёраси томонга ҳам тарқалади.